Ким ипотека олиши мумкин?
Тез-тез бериладиган саволлардан бири — бу “Мен ипотека ола оламанми?”. Қонунчиликка кўра, ипотека кредитини қўлга киритиш учун қуйидаги талабларга мос келишингиз керак:
- — 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлишингиз;
- — доимий иш жойи ва даромад манбаига эга бўлишингиз;
- — қарз юкингиз 70% дан ошмаган бўлиши;
- — бошланғич тўлов хонадон нархининг камида 15% ини ташкил қилиши;
- — аввал олган кредитларингиз бўйича муддатидан ўтиб кетган қарзлар бўлмаслиги лозим.
Агар сизда юқоридаги бандларга оид муаммолар бўлмаса, энг мақбул шартлар асосида хонадон харид қилиш учун бемалол бизнинг марказимизга мурожаат қилишингиз мумкин.